Туркия ҳукумати Филиппиннинг иккинчи қутқарувчилар жамоасини жўнатиш таклифини рад этди, чунки зилзиладан кейин тирик қолганларни топиш эҳтимоли қарийб қолмаган, деб баёнот берди Филиппин фуқаро мудофааси бошқармаси вакили Бернардо Рафаэлито Алехандро

«Биз Туркия ҳукуматидан қутқарувчиларимизнинг иккинчи жамоасини қабул қилмаслиги ҳақида маълумот олдик», – дея келтирилган Алехандронинг сўзлари маҳаллий Inquirer газета берган хабарда.

Туркиянинг қутқарувчиларни қабул қилмаслигига зилзиладан кейинги муҳим бўлган 72 соат ўтиб бўлгани, айнан ушбу давр қутқарув амалиётини олиб бориш учун зарур бўлган вақт ҳисобланиши айтилади хабарда.

«Бизга маълум қилишдики, қутқарув вақти ўтиб бўлди, тирик қолганлар қарийб қолмаган», – дея изоҳ берган фуқаро мудофааси бошқармаси вакили.

Газетанинг ёзишича, Туркияда 82 нафар филиппинлик кўнгилли қутқарувчилар тўрт кундан буён қидирув-қутқарув амалиётини олиб бормоқда. 6 февралда Туркиянинг Қаҳрамонмараш вилоятида бирин-кетин икки марта 7,7 ва 7,6 магнитудали зилзила содир бўлди. Сўнгги маълумотларга кўра, ҳалокат сабабли Туркияда қурбон бўлганлар сони 31 минг 643 кишига етган. Зилзила Туркиянинг 10 та вилояти ҳамда Сурия ҳудудига катта талафот етказди.