Термиз шаҳрида Aфғонистон темир йўллари бошқармаси раҳбари Байтуррахмон Шарофат бошчилигидаги афғон делегацияси билан учрашув ўтказилди.

“Ўзбекистон темир йўллари” AЖ матбуот хизмати маълумотларига кўра, учрашув натижасида Aфғонистон темир йўл бошқармаси ва “Согдиана транс” СҲК ўртасида “Ҳайратон – Мозори-Шариф” темир йўлини эксплуатация қилишни келгусида давом эттириш бўйича янги шартнома имзолашга келишилди.

Шу билан бирга томонларнинг келишувига кўра, Aфғонистон томонига йўналтирилган вагонларни “Ўзбекистон темир йўллари” AЖнинг “Согдиана транс” СҲК томонидан Хайратон станциясига етказиб бериш жорий йилнинг 10 февралидан қайта тикланди.

Музокаралар якунида эришилган келишувлар бўйича баённома имзоланди.

 

ЎзА