Шонли тарихимиздан маълумки, валиаҳд шаҳзода, маликалару подшоҳларни нафақат ҳаётга, балки мамлакатни бошқаришга тайёрлашда, умуман, миллат тарбиясида зукко, фаросатли, илмли оналарнинг ўрни беқиёс бўлган. Оналарга ҳамиша яратувчи сифатида қаралган ва эъзозланган.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбек тили адабиёти ва фольклори институти етакчи илмий ходими, филология фанлари номзоди Буробия Ражабовадан шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг муҳташам “Бобурнома” мемуарида она, мудаббира эна, бунёдкор маликаларнинг тасвири ҳақидаги саволларимизга жавоб олдик.

— Суҳбатимизни Заҳириддин Муҳаммад Бобурни дунёга келтирган онаси Қутлуғ Нигорхоним ҳақида “Бобурнома”да келтирилган маълумотлар ва тасвирлар ҳақидаги фикрларингиз билан бошласак? 

—  Ўрганишимча, Темурийлар Уйғониш даврида сарой аёлларида ижтимоий фаоллик ўсган. Бунёдкорликни ўзларига шараф деб билган маликаларнинг давлат ишларидаги фаоллиги ҳиммат ва эҳсони билан белгиланган. Улар мамлакатнинг ободлиги, фаровонлиги йўлида ҳамда ақл ва қўл ихтироларининг мамлакат бўйлаб ёйилишида сахий  мулкдорлар қаторида  пул тикиб, мадрасалар, масжидлар, работлар қурдирган, сув чиқарган, боғлар барпо қилган.

Бобур Темурийлар Ренессанси даврининг мураккаб сарой ҳаётига ҳам аҳамиятқаратган. Анча янги гаплар айтган.

“Бобурнома”да ёзилган муҳим маълумотлардан бири бу – онаси ҳақидаги хабарлардир. Бобур онаси Қутлуғ Нигорхонимни “Бобурнома”да ўндан ортиқ маълумотларда тилга олади. Асарда “менинг волидам”, “менинг онам”, “волидам”, “волидахоним”, “онам”, “онам хоним” каби жумла ва бирикмалари билан энг кўп тасвирга олган аёл образи ҳам аслида онасидир.

Онаси Қутлуғ Нигорхоним ҳақида ёзилган тарихий маълумот ва сюжетларнинг барчаси бир нуқтага жам қилинса, қуйидагича маълумот ҳосил бўлади. “Юнусхон ва Эсон Давлатбегимнинг иккинчи қизи, Умаршайх мирзонинг хотини, Хонзодабегим ва Бобур мирзонинг волидаси, Султон Маҳмудхон ва Султон Аҳмадхоннинг камтарин эгачиси. “Аксар қазоқликларда ва фатаратларда” ўғли Бобур билан бирга бўлган фидойи она, ўрни келганда оналари, иниларига қўшилишга интилган, аммо “ҳеч навъ риояте ва шафқате кўрмаган” заифа хоним, тахтсиз шоҳ ўғлининг ягона чодирида паноҳ ва ҳимоя топган муштипар она, ўз саъй­ҳаракати билан Бобурни яқинларининг қизлари Ойша Султонбегим, Зайнаб Султонбегимга уйлантириб, ўғли қатори “сура­сура ташвишлар кўрган”, “хейли сазоворлиқ кўрмаган” қайин она, “замона ноҳамворлиғидин ва даврон носозкорлиғидин” беҳузур бўлиб дардлар топган Қутлуғ Нигорхоним. Кобулда, ўғли Бобур қўлида “Тенгри раҳматиға бориб” тоғ этагида темурийзода Улуғбек Кобулий барпо қилган боғ – “Боғи Наврўзий”да (Бу боғнинг эгаларига Бобур бир минг танга мисқол танга бериб рози қилганлигини Гулбаданбегим “Ҳумоюннома”да ёзиб қолдирган – Б.Р.) мангу макон топган раҳматли она”.

Ушбу тасвирлардан Бобур шахсининг маънавий фазилати, буюк хислатининг бир жиҳатини кузатиш мумкин. У ҳар қандай ҳолатда ҳам, беқарор замонда ҳам онасига муносиб вазият топа билиши, онаси шафқатлари ҳаққини адо қилишга интилишидир. Бобурнинг бу ўзгача фазилати жуда катта тарбиявий аҳамиятга эгадир.

Бобур онасининг бешик тебратибўтирган ҳолдагинурли сиймосини бадиийадабиётда таниқли адиб Хайриддин Султон 1974 йилда ёзган “Йўлбарснинг туғилиши” номли асарида маҳорат билан тасвирлаган.

 Бобурнинг энаси Эсон Давлатбегим уни оғир вазиятлардан олиб чиққан, ҳар томонлама ҳимоя қилган аёл сифатида бизга маълум. Мана шу зукко аёлнинг биз учун ҳам ибрат бўладиган хислатлари ҳақида тўхталиб ўтинг.

—Бобур асарида “улуғ онам” деб ўнлаб ўринда қаламга олган Эсон Давлатбегим ҳақида жуда кам учрайдиган нодир маълумотлар берилган. “Ул фурсатда сағрийчабекларнинг улуғи Шер Ҳожибек эди, анинг қизи Эсон Давлатбегимни олди”. Демак, Эсон Давлатбегимнинг бекларнинг улуғи оиласидан чиқиши ва мўғул хонларидан Юнусхон никоҳига кириши унга сиёсий­ҳуқуқий жиҳатдан илғор муҳитга киришига имкон берган. “Мўғул тўраси била хонни ва Эсон Давлатбегимни бир оқ кийиз устигаўлтурғузуб хон кўтардилар” деган инаугурация маросимибилан боғлиқ хабариэса тўра, қонун билан кафолатланган малика сиймосининамоён қилади. Улуғ онанинг ташкилотчи ва тактик маҳорати боис Бобур давлатигақарши курашга отланганХасан Ёқуб бошчилигидаги душманларҳамласи барбод қилинади. Баъзи манбааларда ушбу фитна ва унинг фош этилиши билан боғлиқ таҳлилларда негадирЭсон Давлатбегим номи тилга олинмаган.

Ижтимоий ҳаракатчанлик, фаоллик Бобур ҳокимиятига хайрихоҳлик, кучли индивидуализм кабилар фақат ва фақат Эсон Давлатбегимга хосдир.Шу туфайли Бобур сиёсий ҳаётиникучайтирган ва бойитган улуғ онасига бўлган муҳаббати ва ҳурматини изҳорэтиб“Хотунлар орасидараъй ва тадбирда менинг улуғонам Эсон Давлатбегимча кам бўлғай эди. Бисёр оқила ва мудаббира эди. Кўпроқ иш – куч аларнинг машварати била бўлур эди” дебёзади. Бобурнинг бу сараланган фикрларига монанд ва хайрихоҳфикрлар бошқа тарихий манбалардаҳам учрайди.

Бобур ўз тасвир ва таърифларида бирор­бир хотин­қизларнинг шакл­шамойили, ҳашамати, кийиништарзи, зебу зийнати, пардози билан боғлиқ жиҳатларига лавҳалар бермайди, ваҳоланки, лирикасида эса бундай тасвирларни учратишимиз мумкин.Бобур хотин­қизларнинг ақли, одоби, фаросати, ҳурмат ва эътибори, латофати, меҳру муҳаббати, идроки масаласида қатъий фикр билдиради. Ҳатто муносиблик жиҳатиданўзига тенг бўлган аёлни топиш Бобуручун ҳам осон кечмаганидан хабардор бўламиз.

— Сарой маликаларидан ташқари “Бобурнома”да оддий оналар тимсоли ҳам акс этганми?

— Бобурни Ўратепанинг Деҳкат қишлоғидан чиққан 111 ёшга кирган оддий онахон ҳам ҳайратга солган. “Бобурнома”дан ўқиймиз: “Деҳкат Ўратепанинг кўҳпоя кентларидиндур, улуғ тоғнинг тубида тушубтур, бу тоғдин ўтгач, Масчо бўлур… Мен бир калонтарининг уйига туштим, қари киши эди, олтмиш­етмишда бор эди, вале онаси ҳануз борэди. Хейли умр топқан хотун эди, юз ўн бир ёшта эди. Темурбек Ҳиндустонға кирганда бу хотуннинг уруқ­қаёшидин бири ул черикка бориб экандур. Ул хотирида бор эди, ҳикоят қилур эди”, деб битган лавҳага мурожаат қилсак.

Бобур бу маълумотида ўзининг Деҳкатда бошида тож, аммо мулксиз, тахтсиз қазоқликда юрган сарсону саргардон кунлари ҳақида ёзар экан, Амир Темур ҳақидаги эслатмани воқеа ичида воқеа шаклида тилга олган. Яъники, бир юз ўн бир ёшга кирган кекса онахон ҳақидаги ўзининг ҳайратомуз фикрларини битар экан, унингхотиралари асосида Амир Темурнинг Шимолий Ҳиндистонга қилган ҳарбий юриши ва бу юришда бир юз ўн бир ёшни қаршилаган зукко онахоннинг қариндошларидан бири оддий аскар сифатида қатнашганини алоҳида мароқ ва кўнглидан кечган Ҳиндистон салтанати, умуман, салтанат орзуси билан ёзганлигини сезиш мумкин. Демак, онахон Амир Темурнинг Шимолий Ҳиндистонга уюштирган узоқ муддатли ҳарбий юришлари ҳақида айтган ҳаётий ҳикояси билан келажакка интилувчи, олдинни кўзловчи Бобур диққатини ўзига жалб қилган.

“Бобурнома”да муаллифулуғ онаси Эсон Давлетбегим, Шоҳбегим, Хадичабегим, Зуҳрабегим оға, Малика Буъа образлари мисолида сарой, давлат, раъият ишларидаюқори мавқега эга аёлларни кўрсатади. Бобур берган маълумотларда бу аёлларнинг мулк, миллат ишларига, подшоҳва шаҳзодалар ҳаётига ижобий ёки салбий,хайрли ё хайрсизтаъсир кучларини ҳам таъкидлаб ўтади.

 

Нигора Раҳмонова суҳбатлашди.

ЎзА