2023 йилнинг 31 январь куни Қорақалпоғистон Республикаси Нукус тумани “Октерак” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 2 қаватли уйда газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлди.

Ҳодиса жойига зудлик билан туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ёнғин-қутқарув экипажлари етиб борган. Чақнаш оқибатида 4 нафар фуқаро турли даражада тан жароҳати олиб Нукус тумани тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

Воқеа жойига Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, Ички ишлар,  Соғлиқни сақлаш вазирликлари, прокуратура ҳамда “Ҳудудгазтаъминоти” ходимлари чиқишган. Ҳозирда чақнашнинг сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки тергов олди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Довуд АБИБУЛЛАЕВ,  

ЎзА мухбири