Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри, “Темир йўл” маҳалла фуқаролар йиғини 22-кичик туманида жойлашган 8/1-сонли 4 қаватли турар жой биносида 2023 йил 29 январь куни соат 16.00 ларда хонадонларнинг бирида сизиб чиққан табиий газ чақнаши оқибатида портлаш содир бўлди.

Натижада кўп қаватли турар-жойдаги айрим хонадонларга зарар етган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 259-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳозирда айбдорларни аниқлаш, уларни жиноий жавобгарликка тортиш масаласи кўриб чиқилмоқда.

 

Довуд Абибуллаев, ЎзА