Жаҳон матбуоти Ўзбекистон ҳақида

Бугун Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қирғиз Республикасига давлат ташрифи ниҳоясига етди.

Мазкур тарихий воқеа арафасида пойтахтимиз Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 26-йиғилишида, жумладан, Қирғизистон ташқи ишлар вазири Жээнбек Кулубаев ҳам иштирок этган эди. Ўша куни Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги мухбири фурсатдан фойдаланиб қардош давлат ташқи сиёсат идораси рахбари билан эксклюзив интервью уюштирди ва Кулубаев суҳбат давомида мамлакатимиз етакчисининг Бишкекка бўлажак ташрифига алоҳида эътибор қаратди.

Дипломатнинг икки давлат раҳбарлари музокаралари аҳамияти, долзарблигига урғу берилган видео форматдаги мазкур интервьюси ЎзА веб-ресурсларида тезкор эълон қилинди.

Мазкур суҳбат кўплаб хорижий оммавий ахборот воситалари эътиборини тортди. Жумладан, ТИВ раҳбарининг фикрлари ҳамкоримиз, Қирғизистоннинг етакчи расмий ахборот агентлиги – “Кабар” саҳифаларидан ҳам жой олди. Ушбу материалнинг электрон ва видео шакли агентлик интернет саҳифаларида қирғиз, рус, инглиз ва бошқа тилларда кенг ёритилди.

ЎзА