Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фармойишига мувофиқ, Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида мис ва ноёб металларни қайта ишлаш орқали юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришга қаратилган “Ohangaron Tech Industrial” технопарки ташкил этилади.

Технопарк ҳудудида жойлаштириладиган лойиҳалар учун зарур шарт-шароитлар, жумладан, ташқи муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси тўлиқ яратилади.

Ҳудудни электр энергияси билан таъминлаш мақсадида 220 кВ кучланишли электр узатиш тармоғи ва подстанция қуриш ишлари “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти томонидан амалга оширилади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳудудларда махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ташкил қилиш ва уларни муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан таъминлаш чора- тадбирлари тўғрисида”ги ( 2022 йил 6 июндаги 271-сон) қарорига мувофиқ 15 та мебелчилик саноат зоналари ташқи инфратузилма харажатлари учун 55,0 млрд сўм маблағ ажратилади.

Технопаркнинг ташқи электр энергияси ва табиий газ таъминоти тармоқларини қуриш ишлари бўйича “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” ҳамда “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамиятлари буюртмачи этиб белгиланди.

Электр узатиш тармоғи ва подстанция қуриш ишлари учун “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятига республика бюджетидан 5 йил муддатга қайтариш шарти билан (1 йиллик имтиёзли давр)га бюджет ссудаси;

табиий газ тармоғини қуриш ишлари учун “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамиятига 3 йил муддатга қайтариш шарти билан бюджет ссудаси ажратилади.

ЎзА