25 январдан иситиш тизимларида муаммолари бартараф этилган ва синфхоналарда ҳаво ҳарорати меъёрида бўлган қуйидаги яна 12 та умумтаълим мактабида узлуксиз таълим жараёнлари бошланади.

Булар Бектемир туманидаги 347-сонли, Олмазор туманидаги 1-сонли, Чилонзор туманидаги 138-, 162-, 179-, 183-, 184-, 270-, 280-сонли мактаблар ва 4-сонли мактаб-интернати, Янгиҳаёт туманидаги 2-, 3-сонли мактаблардир.

Бу ҳақда Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси матбуот хизмати маълум қилди.

 

ЎзА