Ўтган йилнинг декабрь ойида автомобиль бозорида фаолликнинг сезиларли пасайишига қарамай, йил давомида автомобилларнинг умумий савдоси 87 фоизга рекорд даражада ўсди.

Маълумот учун, Ўзбекистон автомобиль бозорини кўриб чиқиш Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг тадқиқот йўналишларидан бири бўлиб, унда маҳаллий ишлаб чиқарилган автотранспорт воситалари ва хорижий автомобиллар сотиш динамикаси келтирилган. Маълумотлар ҳисобот ойи учун ҳам йил бошидан ҳисобот ойигача бўлган давр учун ҳам тақдим этилади. Бундан ташқари, бозор динамикасини кузатиш учун ўтган йилнинг шу давридаги маълумотлар келтирилган.

Декабрь ойида ўтган йилнинг бошида бошланган савдонинг ўсиш тенденцияси тўхтатилди. Бироқ 2022 йилнинг сўнгги ойидаги фаолликнинг пасайишига қарамай, автомобилларга талаб анча юқорилигича қолмоқда. Йил давомида сотувлар сони рекорд даражада 87 фоизга ўсди ва 1,4 миллионта автотранспорт воситасини ташкил этди, бу олдинги йилга нисбатан 2 баравар кўп.

Бир ойда сотилган автомобилларнинг умумий сони ноябрь ойига нисбатан 32 фоизга камайган ҳолда 107 мингтадан ошди. “UzAuto Motors” томонидан “Chevrolet Lacetti”, “Cobalt”, “Damas” ва “Labo” автомобиллари билан шартнома тузишнинг вақтинча тўхтатилиши автомобиль бозоридаги фаолликни пасайтирувчи омиллардан бири бўлди.

Рўйхатга ва қайта рўйхатга олинган автомобиллар сони ўзгариши

Умуман олганда, республикада йил бошидан буён автомобиллар савдоси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2 баравар ошди.

Бирламчи ва иккиламчи автомобиль бозоридаги вазият

Ҳисобот даврида бирламчи автомобиль бозорида сотувларнинг сезиларли даражада камайиши билан ажралиб турди, бир ой ичида рўйхатга олинган автотранспорт воситалари сони 50 фоизга камайди. Шу билан бирга, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан пасайиш деярли 40 фоизни ташкил этди.

Бирламчи ва иккиламчи автомобил бозори (2021-2022)

Иккиламчи автомобиль бозорида сотувларнинг пасайиши бирламчи бозорга қараганда юқори бўлмади. Шу билан бирга, иккиламчи автомобиль бозори йил давомида икки баравар ошди.

Иккиламчи бозорда 91 мингдан ортиқ автотранспорт воситалари сотилди, бу олдинги ойга нисбатан 28 фоизга кам.

Умуман олганда, 2022 йилда бирламчи бозорда 312 мингдан ортиқ автотранспорт воситаси сотилган, бу йилга нисбатан 46 фоизга кўпдир. Иккиламчи бозорда 1,1 миллионта автотранспорт воситаси сотилди, бу ўтган йилга нисбатан 2,4 баравар кўп.

Маҳаллий енгил автомобиллар ва хорижий автомобилларнинг бирламчи бозори 

Ўтган йил декабрь ойида маҳаллий брендларнинг янги енгил автомобиллари савдоси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 40 фоизга камайган ҳолда 13,4 мингтани ташкил этди.

Маҳаллий ва чет элда ишлаб чиқарилган янги енгил автомобиллар савдоси улуши

Чет элда ишлаб чиқарилган янги автомобилларнинг сотуви 53 фоизга камайди ва 1,4 мингтани ташкил этди, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан пасайиш 43 фоизни ташкил этди.

Маҳаллий ишлаб чиқарилган янги автомобиллар савдосининг ўсиши 268 мингтадан ошди, бу ўтган йилга нисбатан қарийб 49 фоизга кўпдир. Умуман олганда, йил давомида Ўзбекистонда янги хорижий автомобиллар бозори 35 фоизга ўсиб, 18,4 минг донани ташкил этди.


Дарё 
Мирошникова,

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази мутахассиси.

ЎзА