2022 йил давомида Ўзбекистон, Гамбия ва Индонезияда, асосан, 5 ёшгача бўлган 300 нафардан зиёд бола буйрак фаолиятида кузатилган жиддий муаммо сабаб вафот этди. ЖССТ баёнотига кўра, айни рақам йўталга қарши сиропдан зарарланиш билан боғлиқ.

Маълум бўлишича, бундай препаратлар таркибида диэтиленгликол ва этиленгликол моддалари борлиги аниқланган.

“Заҳарли кимёвий моддалар саноатда эритувчи ва антифриз сифатида қўлланадиган ушбу моддалар, ҳатто, оз миқдори ҳам ўлимга олиб келиши эҳтимоли юқорилиги туфайли ҳеч қачон дори-дармон тайёрлашда ишлатилмаслиги керак” — дейилади баёнотда.

Айни пайт худди шундай дорилар Филиппин, Тимор-Лесте, Сенегал ва Камбожада ҳам сотилаётган бўлиши мумкин, деб ёзган “Рейтер”.

Г. Абдуллаева, ЎзА