2022 йил якунлари бўйича Хитойнинг ялпи ички маҳсулоти ҳажми 3 фоизга ортиб, жами 121,0207 триллион юанни (17,95 триллион АҚШ доллари) ташкил этди, деб ёзмоқда «Синьхуа», агентлиги. Ушбу маълумот 17 январда Хитой давлат статистика бошқармаси эълон қилган ҳисоботда келтирилгани айтилади.
«Шу билан бирга, ХХР ЯИМи аҳоли бошига 85 минг 698 юанни ташкил этган. Бу ўртача валюта курси бўйича 12 минг 741 доллар бўлганини билдиради», – деб баёнот берди брифингда ХХР Давлат статистика бошқармаси директори Кан И.
«Узоқ муддатли мақсадлардан бири 2035 йилгача миллий даромадни аҳоли жон бошига таққослаганда ўртача ривожланган мамлакатлар даражасига етказишни назарда тутади. Бунга эришиш учун даромадлар ўсишини икки баробардан ҳам ошириш керак», – деган у.
Хитойда бандлик даражаси ўз барқарорлигини сақлаб қолган. 2022 йилда шаҳар ва шаҳар кўринишидаги қишлоқларда иш билан банд аҳоли сони 12,06 миллион кишини ташкил этган.