1-5 март кунлари Мўғулистоннинг Хубсугул кўлида навбатдаги “Мовий марварид-2023” муз фестивали бўлиб ўтади.

Маҳаллий ОАВ хабар қилишича, мазкур анжуман пандемиядан зарар кўрган сайёҳлик тармоғини қайта тиклашга қаратилган 90 дан зиёд тадбирлар рўйхатига киритилган.

Мўғулистон 2023-2024 йилларни “Мўғулистонга саёҳат қилиш йиллари” деб эълон қилди. Қишки туризмни ривожлантириш тоғ-кон саноати билан чамбарчас боғлиқ иқтисодиётни диверсификация қилиш учун энг мақбул ечим сифатида кўриляпти.

ЎзА