Ҳамкорларимиз саҳифаларида
Дубай пресс-клуби Бирлашган Араб Амирликлар ахборот агентлиги (WAM) билан ҳамкорликдаги медиа-тренинг дастури бўлмиш “Самарадорлик” (Кафаа) иштирокчиларини кутиб олди. Делегация пресс-клуб миссияси, маҳаллий, минтақавий ва халқаро оммавий ахборот воситаларига хизмат кўрсатишга қаратилган дастурлар ва ташаббуслар билан танишди.
Клуб раҳбари доктор Майса Бухумаид хоним иштирокчиларни қутлар экан, ахборот агентлиги билан мустаҳкам ҳамкорлик ўрнатилганини таъкидлади. У Кафаа дастурини юқори баҳолаб, дастурнинг мақсади клубнинг маҳаллий ОАВ мутахассислари имкониятини кенгайтириш, уларни рағбатлантириш ҳақидаги қарашлари билан мос келишини қайд этди.
“WAM” янгиликлар мазмуни бўйича ижрочи директори вазифасини бажарувчи Абдуллоҳ Абдул Карим тўрт ойлик таҳсилдан иборат дастур нафақат университет битирувчиларини жалб килади, балки абитуриентларга медиа соҳаси бўйича малака ошириш, ўз қобилиятини ривожлантириш имконини берувчи профессионал семинарларни ҳам ўз ичига олади. Ёш мутахассислар араб ва инглиз тилларида янгилик, бадиий маҳсулот, репортаж тайёрлаш, сурат олиш, таҳрирлаш, иқтисодиёт, спорт ва бошқа йўналишларга оид қисқа хабарлар узатиш, контент саноати, рақамли медиа, ижтимоий платформа, видео монтаж ва телевидение бўйича сабоқ оладилар.
Муҳаррама Пирматова,
ЎзА