TOLOnews телеканалининг таъкидлашича, қаҳратон совуқ қурбонлари асосан кам даромадли, озиқ-овқати ҳамда уйларини иситиш учун ёқилғиси бўлмаган аҳоли қатлами вакиллари бўлган.
Афғонистон оммавий ахборот агентликлари маълумотида айтилишича, Хирот вилоятида 70 га яқин одамлар музлаб қолгани сабабли касалхоналарга ётқизилган.
Мамлакатнинг шимоли-ғарбидаги Бадгис вилоятида қаҳратон совуқ тўрт минг бош йирик шохли қорамолнинг нобуд бўлишига сабаб бўлган.
Совуқ сабабли минг гектар қишлоқ хўжалик экинлари экиладиган майдон ҳам зарар кўргани яйтилмоқда.