Вьетнамнинг ҳукмрон партияси Марказий қўмитаси мамлакат Президенти Нгуен Суан Фукнинг ўз ихтиёри билан берган истеъфосини қабул қилди, деб хабар тарқатди Вьетнамнинг VnExpress газетаси қўмита берган маълумотга таяниб.
«Президент бир нечта давлат мулозимлари, жумладан, бош вазирнинг икки нафар биринчи ўринбосари ва уч нафар вазирнинг оғир оқибатларга олиб келувчи хатоларга йўл қўйгани учун жавобгардир. Бош вазирнинг икки нафар биринчи ўринбосари лавозимидан четлатилган, икки вазир ва бир нечта амалдорларга эса жиноий айбловлар кўйилган. Ўзининг масъуллигини яхши англаган Фук президентлик лавозимидан кетишга қарор қилди», – дейилади газета берган хабарда.
Фук 2016 йилдан 2021 йилгача Вьетнамнинг бош вазири бўлганди. 2021 йил апрелда у мамлакат Президентлигига сайланган.