Бир ой ичида Хитойда 59 минг 938 киши коронавирусдан вафот этган, деб ёзмоқда Reuters агентлиги Миллий соғлиқни сақлаш комиссияси (NHC) вакили Цзяо Яхуи берган маълумотга таяниб.
Ушбу маълумот 8 декабрдан 12 январгача бўлган вақтга тегишли экани айтилмоқда. 5 минг 503 киши Covid-19 келтириб чиқарган ўпка етишмаслиги оқибатида, 54 минг 435 та ўлим эса COVID-19 билан боғлиқ бўлган бошқа хасталиклар натижасида қайд этилган.
Вафот этганлар ўртача 80,3 ёшда, ҳар ўнтадан тўққизтаси 65 ёшдан юқори бўлган. Кекса ёшлиларнинг ўлими жуда юқори, чунки уларда юрак-қонтомир касалликлари кўп учрайди, дейди Цзяо Яхуи.
Миллий соғлиқни сақлаш комиссиясининг таъкидлашича, юқорида келтирилган ўлим ҳолатларининг барчаси касалхонада қайд этилган. Кўпчилик беморлар уй шароитида ҳам вафот этган бўлиши мумкин, дейилади хабарда.