Хорватия Еврозонанинг 20-аъзосига айланди. Мамлакатдаги, деярли, барча банкоматлар қайта созланди ва бугундан бошлаб фақат еврога мослаштирилди, деб хабар қилади “Dnevnik”.

Айланма пул миқдорини ошириш учун қурилма апрелга қадар фақат 10 ва 20 евролик купюралар беради. Ҳамма банкоматларда 50 евро қийматли купюра олишнинг иложи бўлмайди.

Хорватия Миллий банки тангаларни уч йил давомида, қоғоз пулларни номуайян муддатгача алмаштиради. Мамлакат фуқароларининг янги валютага мослашишини  осонлаштириш учун сотувчилардан йил охирига қадар нархни еврода ҳам, кунада ҳам кўрсатиш талаб этилади.