Қирғизистон Республикаси Жогорку Кенеши депутатлари томонидан «Ташқи миграция тўғрисида» Қирғизистон Республикаси Қонунига ўзгартиш киритиш тўғрисида» қонун лойиҳаси учинчи ўқишда қабул қилинди.
Қонун лойиҳасига кўра, хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг виза олиши соддалаштирилади, олган визаларининг амал қилиш муддати узаяди ҳамда мамлакат иқтисодиётига инвестиция киритишнинг бир нечта вариантлари тақдим этилади.
Хорижий фуқаролар ўзларининг инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун визага эга бўлишади.
Қонун лойиҳаси киритилаётган маблағ миқдорига ҳам аниқлик киритган. Унга кўра, камида 10 миллион сом миқдорида инвестиция киритган хориж фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс 5 йил муддатга виза олиш ҳуқуқига эга бўлади.
Агар хорижлик фуқаро ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг Қирғизистон иқтисодиётига киритадиган инвестицияси ҳажми 20 миллион сомдан зиёд бўлса унга 10 йилга виза берилади.