Жаҳон матбуоти саҳифаларида

Қироллик ҳукумати коронавирус пандемияси сабабли сўнгги уч йилда  зиёратчиларга Ҳаж амали учун чекловлар жорий этган эди.

«Анадолу» ахборот агентлиги (Анқара).  Саудия Арабистони ҳукумати коронавирус  пандемияси сабабли Ҳаж амалини адо этиш учун қўйилган чекловларни бекор қилди. “Ҳаж зиёратчиларининг сони  пандемияга қадар қанча бўлган бўлса, шунчагача қайтади ва  ёш бўйича ҳеч қандай  чекловлар бўлмайди”, – деди қиролликнинг ҳаж ва умра ишлари бўйича вазири.  Вазирнинг сўзларига кўра, эндиликда дунёнинг  ҳар қандай мамлакатидаги ҳаж масалалари билан шуғулланувчи мутасаддилар Саудия Арабистонининг  исталган ваколатли компанияси билан қайтадан шартнома тузиши мумкин.

«Биз ҳамкорлар билан бирга зиёратчиларнинг ташрифини осонлаштириш мақсадида NUSK платформасини ишга туширдик», – деб қўшимча қилди вазир.

Бизнинг “Жаҳон  матбуоти  саҳифаларида” номли  янги рукнимизга оид тилакларингиз, таклиф ва фикр-мулоҳазаларингизни pochta@uza.uz манзилига юборишингизни сўраймиз.

И.Абдумаликзода тайёрлади, ЎзА