Ҳукумат қарори билан Давлат бюджети харажатларининг барқарор ривожланиш миллий мақсадларига мувофиқлиги ва иқлим ўзгаришига таъсирини кўрсатиб бориш (маркировкалаш) концепцияси тасдиқланди

423

Ўзбекистон Республикаси вазирлар Маҳкамаси “Давлат бюджети харажатларининг барқарор ривожланиш миллий мақсадларига мувофиқлиги ва иқлим ўзгаришига таъсирини кўрсатиб бориш (маркировкалаш) механизмларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарор қабул қилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон –  2030” стратегиясини 2023 йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2023 йил 11 сентябрдаги ПҚ – 300-сон қарорининг 9-бандида Давлат бюджети лойиҳасини шакллантириш ва ижроси бўйича ҳисоботларда бюджет харажатларининг барқарор ривожланиш миллий мақсадларига мувофиқлиги ва иқлим ўзгаришига таъсирини кўрсатиб бориш (маркировкалаш) механизмларини жорий этиш белгиланган эди.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан манфаатдор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда халқаро ташкилотлар ва хорижий экспертлар иштирокида Давлат бюджети харажатларининг барқарор ривожланиш миллий мақсадларига мувофиқлиги ва иқлим ўзгаришига таъсирини кўрсатиб бориш (маркировкалаш) юзасидан дастлабки таклифлар ишлаб чиқилди.

Ҳукумат қарори билан Давлат бюджети харажатларининг барқарор ривожланиш миллий мақсадларига мувофиқлиги ва иқлим ўзгаришига таъсирини кўрсатиб бориш (маркировкалаш) концепцияси тасдиқланди.

Унда:

бюджет харажатларининг барқарор ривожланиш миллий мақсадларига мувофиқлиги ва иқлим ўзгаришига таъсирини таснифлаш;

харажатларни таснифлашнинг мақсади, объекти ва қамрови;

харажатларни аниқлаш ва таснифлаш механизмлари;

харажатларни таснифлаш учун иқлим ўзгаришига таъсирни юмшатиш ва мослаштириш чора-тадбирларини белгилаш;

харажатларни таснифлаш натижаларини эълон қилиш тартиби белгилаб берилган.

 

ЎзА