Айни дақиқаларда Президент Шавкат Мирзиёев таълим соҳаси мутасаддилари ҳамда ўқитувчилар билан мулоқот қилмоқда.

Мулоқотда давлатимиз раҳбари мактаб ўқувчилари ва мажбурий меҳнат ҳақида ҳам тўхталди.

–Бу қарорни (мактаб ўқувчиларини мажбурий меҳнатга жалб этишни тақиқлаш) қабул қилиш осон бўлгани йўқ.

Болаларимиз 7-синфдан чиқарди пахтага. Тасаввур қилинг, ёш-ёш қизларимиз 20-25 кило юкни ҳар куни кўтаришга мажбур эди. Шу туфайли қанча касалликлар орттириб олинарди, баъзи ҳолатларда уни даволашга ҳам имконият бўлмасди.

Ваҳоланки, уларнинг қанчадан-қанча орзулари бор эди, улар фарзанд кўриши керак эди. Энди у кунларга қайтмаймиз, – деди Шавкат Мирзиёев.

ЎзА