Тошкент шаҳридаги Халқаро конгресс марказида мамлакатимизда давлат ташрифи билан бўлиб турган Қозоғистон Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.
Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Қосим-Жомарт Тоқаев шоҳсупага кўтарилдилар. Ўзбекистон ва Қозоғистон давлат мадҳиялари янгради.
Биргаликда суратга тушиш маросимидан сўнг давлат раҳбарлари тор доирада музокара ўтказиш учун мўлжалланган залга ўтдилар.