Бугун, 17 декабрь куни Таиланднинг Банкок шаҳрида спортнинг кикбоксинг тури бўйича Осиё чемпионатида 8 нафар кикбоксчимиз финалда қатнашиб, 4 та олтин ва 6 кумуш медални қўлга киритишди.

Осиё чемпионлари ва олтин медаль соҳиблари:

Косолапов Сергей – 69 кг;

Таирова Дилрабо – 55 кг;

Чориева Малика – 65 кг;

Содиқов Асилбек – 60 кг.

Кумуш медаль соҳиблари:

Таирова Дилрабо – 55 кг;

Чориева Малика – 65 кг;

Истамов Зарифжон – 60 кг;

Носиров Жамолиддин – 71 кг;

Холматов Темурбек – 81 кг;

Мусоев Шерали – 51 кг.

Барча ҳамюртларимизни бундай катта зафар ва ғалаба билан табриклаймиз. Осиё чемпионларини муборакбод этамиз ва уларни Тошкентда кутиб қоламиз!

Мусобақалар эртага, 18 декабрь куни ҳам давом этади. Терма жамоамиз аъзолари янги ютуқ ва олтин медалларни қўлга киритишига ишонамиз!

ЎзА