“Uzbekistan Airways” авиакомпанияси фақат талабалар учун 22 декабрдан 10 январгача амалга ошириладиган маҳаллий авиақатновларга эконом-класс учун 50 фоиз чегирма эълон қилди.

Бунинг учун “Uzbekistan Airways Sales” филиалига ёки ҳудуддаги аэропорт авиакассасига келиб, талабалик гувоҳномаси, ўқиш жойидан маълумотнома ва паспорт ёки ID-картани тақдим этиш керак бўлади.

 

ЎзА