Хабарингиз бор пойтахтимизда Кичик ёшдаги болаларни тарбиялаш ва таълим беришга бағишланган II Бутунжаҳон конференцияси (WCECCE) бўлиб ўтмоқда.
Айни пайтда ушбу йирик анжуманнинг расмий очилиш маросими бошланди.
Маълумот ўрнида айтиш керак, ёш болаларни ҳимоя қилиш ва таълим олиш учун шароитларни ривожлантириш ва яхшилаш 2000 йилда ЮНЕСКОга аъзо давлатлар томонидан қабул қилинган «Барчага таълим» (ЭФА) дастурининг олтита мақсадидан бири ҳисобланади.
Конференция давомида юқори даражадаги учрашувлар, панел мунозаралари ҳам бўлиб ўтади. Уларда мактабгача таълим йўналишида инклюзивлик, сифат ва фаровонлик, тарбиячи ва ўқитувчиларнинг касбий маҳоратини ошириш, сиёсат, менежмент, молия ва инновациялар каби мавзулар қамраб олинади.
Шунингдек, турли мамлакатларда ўтказилган айрим тадқиқотлар натижалари тақдим этилади. Бу кенг қамровли конференцияда дунёнинг турли бурчакларидаги энг самарали дастурларга эътибор қаратилади.
Г.Сатторова, Носиржон Ҳайдаров(сурат),ЎзА