Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров 10 ноябрь куни Туркий давлатлар ташкилоти саммитида иштирок этиш учун юртимизга келди.

Халқаро аэропортда олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Саммит кун тартибидан иқтисодиёт, савдо, инвестиция, транспорт, инновация, экология, туризм, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда ўзаро манфаатли ва кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш, Ташкилот фаолиятини такомиллаштириш масалалари ўрин олган.

Икром АВВАЛБОЕВ,
 ЎзА