Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев Туркий давлатлар ташкилоти саммитида иштирок этиш учун 10 ноябрь куни Самарқандга келди.

Халқаро аэропортда олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Эслатиб ўтамиз, бу Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг жорий йилда юртимизга учинчи бор ташрифи саналади.

Илҳом Алиев Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан 2022 йил 21 июнь куни давлат ташрифи билан мамлакатимизга келган эди. Шунингдек, Озарбайжон Президенти Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида фахрий меҳмон сифатида иштирок этиш учун 15 сентябрь куни ҳам Самарқандга келган.

Икром АВВАЛБОЕВ,  

ЎзА