Бугун Жазоир пойтахтида Араб давлатлари лигасининг 31-саммити иш бошлайди.
Йиғилиш кун тартибидан минтақадаги долзарб масалалар, хусусан, Ливия, Сурия ва Ямандаги инқироз, Фаластин муаммоси, шунингдек, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, араб мамлакатлари ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш, араб иқтисодий интеграциялашуви асоси ва халқаро ҳамкорлик доирасидаги лойиҳаларни амалга ошириш муҳокама қилинади.
Дарвоқе, лигага аъзо давлатлар раҳбарлари уч йилдан бери илк бор юзма-юз учрашувмоқда. Охирги саммит 2019 йил апрель ойи бошида Тунисда бўлиб ўтган эди. Шундан сўнг коронавирус пандемияси билан боғлиқ чекловлар туфайли анжуманлар ўтказилмаган.
ЎзА