Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

Мамлакатимиз ички ишлар органларидаги кўп йиллик самарали меҳнати, халқимиз осойишталиги ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш, тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга қўшган муносиб ҳиссаси, жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси самарадорлигини ошириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш йўлидаги ибратли фаолияти, шарафли бурчини бажаришда мардлик ва жасорат намунасини кўрсатгани, ёш авлодни она Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш борасидаги алоҳида хизматлари учун қуйидагилар мукофотлансин:

Қорақалпоғистон Республикаси бўйича:

«Мардлик» ордени билан

Собиров Азизбек Улуғбекович – Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги бошқарма бошлиғи

 «Дўстлик» ордени билан

Бекмурзаев Азамат  Ережепбаевич – Қорақалпоғистон Республикаси Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси Нукус аэропортида хавфсизликни таъминлаш бўлими бошлиғи

 

Ўзбекистон Республикаси

Президенти               Ш.МИРЗИЁЕВ

Тошкент шаҳри,

2022 йил 24 октябрь