Экспорт салоҳиятини кенгайтириш учун молиявий ёрдам

«Анадолу». Ўзбекистонда ишга туширилиши режалаштирилган махсус дастурга кўра, иштирокчилар ўз экспорт салоҳиятини кенгайтириш учун молиявий ёрдам олиши кўзда тутилган. Дастур 200 та экспортчи корхонани қўшимча қўллаб-қувватлаш орқали босқичма-босқич амалга оширилади.

***

Хорижий буюртмачилар

Россиянинг «Гроза» станциясига қизиқиш билдиришмоқда

ТАСС. Бир қатор чет эл буюртмачилари, жумладан, Индонезия, Қозоғистон ва Ўзбекистон компаниялари Россиянинг «Гроза» станциясига қизиқиш билдирмоқда, дейди «Росэлектроника» холдинг компаниясининг «Радиосвязь» илмий ишлаб чиқариш корхонаси бош директори Ринат Галеев.

Станция тоғли, олис ва аҳолиси кам туманлар, магистрал йўллар, оптик толали алоқа ўрнатиш бўлган қийин давлатларда алоқани таъминлаб беради. Қайд этилишича, «Гроза» станциясидан қарийб 20 йил фойдаланиш мумкин. Сунъий йўлдош алоқаси билан таққослаганда станциянинг афзаллиги кўринади. Яъни, 25 Мбит/с маълумот узатиш қувватига эга «Гроза» станцияси 4-7 ой ичида киритилган сармояни оқлайди.

***

АҚШ ташкилоти Ўзбекистонда судьялар тайёрлайди

CentralAsia. Американинг “East-West Management Institute inc” нодавлат нотижорат ташкилоти Ўзбекистонда судьялар тайёрлаш жараёнига халқаро стандартни жорий қилиш ва суд тизимини ислоҳ қилиш билан шуғулланади. Ташкилот судьялар ва адлия соҳаси ходимлари учун ўқув дастурлари ишлаб чиқишда иштирок этади.

***

Ўзбекистонда энди туғилганлик гувоҳномаси ўрнига

QR-кодли маълумотнома берилади

ТАСС. Ўзбекистонда 2023 йилдан бошлаб жорий қилинадиган болаларни рўйхатга олишнинг янги тартибига кўра, ота-оналарга чақалоқ туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ўрнига QR-кодли маълумотнома берилади.

«Ҳукуматнинг 28 сентябрдаги фуқаролик ҳолатларини қайд қилиш тартибини такомиллаштириш тўғрисидаги қарорига мувофиқ, ФҲДЁ идораларида туғилганликни рўйхатга олиш тиббий муассасалар орқали амалга оширилади. Тиббиёт муассасаси QR-кодли туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномани беради. Ушбу ҳужжат туғилганлик ҳақидаги гербли гувоҳномага тенглаштирилади ва давлат органлари ва ташкилотларига бундай ҳужжатни қабул қилишдан бош тортиш тақиқланади», – дейилади Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги хабарида.

***

Ўт ўчириш-қутқариш хизмати бўйича жаҳон чемпионати бошланди

Казинформ. Самарқандда эркаклар ўртасида ўт ўчириш-қутқариш хизмати бўйича XVII жаҳон чемпионати ва аёллар ўртасида ўт ўчириш-қутқариш хизмати бўйича VІII жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Мусобақаларда Қозоғистон, Ўзбекистон, Беларусь, Озарбайжон, Қирғизистон, Мўғулистон, Тожикистон, Туркия, Россия, Эрон ва Хитойдан 11 та эркаклар жамоаси ҳамда Қозоғистон, Ўзбекистон, Беларусь ва Россиядан тўрт хотин-қизлар жамоалари иштирок этмоқда.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад – ўт ўчирувчи ва қутқарувчи касбини оммалаштириш, ходимлар касбий ва спорт маҳоратини ошириш, турли давлатлар ўт ўчирувчи-қутқарувчилари ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ушбу касбни халқаро даражада янада ривожлантиришдир.

Тадбир доирасида ёнғинга қарши қутқарув ускуналари халқаро кўргазмаси ҳам ташкил этилди.

И.Абдумаликзода тайёрлади.

ЎзА