Тошкент халқаро инвестиция форумининг ялпи сессиясида Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этади ва нутқ сўзлайди.

Форум доирасида давлатимиз раҳбари қатор икки томонлама учрашувлар ўтказиши режалаштирилган.

Шунингдек, Президент Сурхондарё вилояти Ангор туманида қуввати 1560 мегаваттли янги иссиқлик электр станцияси қурилишини бошлаш маросимида иштирок этади.