Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Доминикана Республикасининг Фавқулодда ва мухтор элчиси (қароргоҳи Москва шаҳрида) этиб тайинланган Франк Кастелланосни қабул қилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берган.

Ишонч ёрлиғини қабул қилиб олар экан, Вазир Элчини лавозимга киришиши билан табриклади ва масъулиятли вазифасини амалга оширишда муваффақият тилади.

Суҳбат чоғида сиёсий-дипломатик, савдо-инвестициявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда Ўзбекистон – Доминикана ҳамкорлигини фаоллаштириш истиқболи муҳокама қилинди.

Томонлар ўртасида БМТ ва Америка давлатлари ташкилоти доирасидаги шерикликни давом эттириш бўйича келишувга эришилди.

ЎзА