“Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида Президент Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимиз соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан очиқ мулоқоти давом этмоқда.

Давлатимиз раҳбари сўзининг бошида тиббиёт соҳасининг жонкуяр вакиллари  меҳнатини алоҳида эътироф этди.  Биронта миллат, биронта давлат ўзининг ички муаммоларини ҳал қилмасдан ҳеч қачон натижага эришмагани, муаммоларга ечим топиш, соҳани ривожлантиришга катта эътибор берилаётгани қайд этилди.

–Соғлом халқ, баркамол миллат буюк ишларга қодир бўлади. Эл-юртимиз азалдан шифокорларни, инсон саломатлигини асрашдек эзгу ва савобли ишга, бутун борлиғини бағишлаган фидойи зотлар, деб билади ва ҳамиша қадрлайди. Чунки одамлар сизларга ўзларининг энг бебаҳо бойликларини – ҳаётларини ишониб топширади,– деди Президент.

З.ЖОНИБЕКОВ, 
А.АБДУЛЛАЕВ (Сурат),ЎзА