Республикамизда «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди

452

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 14-декабрдаги 781-сон «2020-2025-йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш миллий дастурини тасдиқлаш тўғрисида»ги ва 2024-йил 7-ноябрдаги 743-сон «Республика умумий ўрта таълим ташкилотларида ахборот-кутубхона фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда кўзи ожиз ва кўришда нуқсони бор болаларни Брайл алифбосидаги бадиий адабиётлар билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорларининг ижросини таъминлаш мақсадида, Республикамизнинг барча ҳудудларида 2025-йилнинг 21-27-апрел кунлари давомида «Ўзбекистон – китобхонлар юрти» шиори остида Республика «Китобхонлик ҳафталиги» этиб белгиланган.

Ушбу муносабат билан пойтахтимиз Нукус шаҳрида «Ўзбекистон – китобхонлар юрти» шиори остида Республика «Китобхонлик ҳафталиги»нинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

«Дўстлик» канали бўйидаги дам олиш боғида ўтказилган тадбирда Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси бошлиғи К. Каримов, Ўзбекистон Республикасы Президенти Администрациясы ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи Б. Ережепов, Қорақалпоғистон халқ шоири Х. Даўлетназаров,  Қорақалпоғистон халқ рассоми С. Байбосинов ва бошқалар Президентимизнинг махсус қарорлари асосида мамлактимизда китобхонликни кенг тарғиб қилиш, ёшларни китоб ўқиш ва санъатга қизиқтириш, ўларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш йуналишида олиб борилаётган тадбирларни алоҳида тилга олиб, унинг натижасида республикамиздан кўпгина истеъдодли ёшлар вояга етганлигига тўхталди.



-Бугунги тадбирда республикамиздаги олий таълим юртлари талабалари билан бирга, Болалар мусиқа ва бадиий санъат мактаблари, Ж.Изентаев номидаги ихтисослаштирилган бадиий санъат мактабининг ўқувчилари ва ўқитувчилари ўзларининг ижодий ишлари билан иштирок этмоқда, -дейди Ўзбекистон бадиий санъат академияси Қорақалпоғистон бўлимининг бош илимий котиби Ахмет Хожамбергенов.-Ҳафталик доирасида ҳар хил тадбирлар ўтказилиб, унинг ғолиблари махсус совринлар билан тақдирланади. Бундай тадбирларнинг ўтказилиши истеъдодли ёшларимизнинг маҳорати ошишига ўзининг ижобий таъсирин кўрсатади.

Шунингдек, тадбирда республикамиздаги ахборот-кутубхона марказлари, давлат ва хусусий босмаханалар ўзларида бор бўлган китоблардан ташкил топган кўргазмалар ўтказди.

«Ўзбекистон – китобхонлар юрти» шиори остида Республика «Китобхонлик ҳафталиги» республикамиз бўйлаб барча ўринларда бўлиб ўтмоқда.

Адилбай Оразов,    

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси

М. Хабибуллаевнинг олган расмлари