Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги «Работа в России» порталида «шахсий кабинет» очди.
«Шахсий кабинет» агентликка Ўзбекистон фуқароларини ишга олиш истагини билдирган россиялик иш берувчилар рўйхати билан танишишини таъминлайди.
Агентликда, шунингдек, Ўзбекистон фуқароларини иш билан таъминлайдиган иш берувчининг меҳнат шароитлари билан танишиш ва мамлакат фуқароларига нисбатан меҳнат қонунларини бузган иш берувчилар юзасидан Россия Федерациясининг Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш федерал хизмати «шахсий кабинети»га сўров юбориш имконияти пайдо бўлади.
ЎзА