Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонига асосан 1991-2020 йилларда пенсияларнинг миқдори 65 маротаба оширилди.
Жумладан, 2016 йилда 1,15 бараварга, 2017 йилда 1,15 бараварга, 2018 йилда 1,17 бараварга, 2019 йилда 1,15 бараварга оширилган бўлса, 2020 йилда 1,17 бараварга оширилди.
Пенсия жамғармаси тизимида ҳисобга олинган пенсия олувчиларнинг 2016 йил 1 январь ҳолатига республика бўйича бир ойлик ўртача пенсия миқдори 421 629 сўм бўлган бўлса, 2021 йил 1 январь ҳолатига 812 568 сўмга етди ёки ўтган даврда Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига асосан пенсиялар миқдори 1,93 бараварга оширилди.
Шундан, 2021 йил 1 январь ҳолатига бир ойлик ўртача пенсия миқдори Тошкент шаҳрида 1 130 804 сўмни, Навоий вилоятида 1 056 126 сўмни, Тошкент вилоятда 897 625 сўмни, Бухоро вилоятида 832 638 сўмни, Сирдарё вилоятида 824 130 сўмни, Қорақалпоғистон Республикасида 807 356 сўмни, Самарқанд вилоятида 790 325 сўмни, Хоразм вилоятида 761 782 сўмни, Қашқадарё вилоятида 758 730 сўмни, Сурхондарё вилоятида 737 790 сўмни, Фарғона вилоятида
730 112 сўмни, Жиззах вилоятида 727 737 сўмни, Наманган вилоятида 691 427 сўмни ва Андижон вилоятида 690 522 сўмни ташкил қилди.
2021 йил 1 январь ҳолатига республика бўйича пенсия олувчиларнинг умумий сони 3 424 629 нафарни ташкил қилиб, умумий аҳоли сонидаги улуши 10,0 фоизни ташкил қилган ҳолда 1991 йил 1 январь ҳолатига нисбатан 1 265634 нафарга ёки 37,0 фоизга кўпайди.
Шундан, пенсия олувчиларнинг умумий сони Фарғона вилоятида 405 484 нафарни, Самарқанд вилоятида 361 184 нафарни, Тошкент шаҳрида 328 303 нафарни, Тошкент вилоятда 327 148 нафарни, Андижон вилоятида 320 517 нафарни, Қашқадарё вилоятида 295 431 нафарни, Наманган вилоятида 265 744 нафарни, Сурхондарё вилоятида 265 829 нафарни, Бухоро вилоятида 215 287 нафарни, Хоразм вилоятида 185 649 нафарни, Қорақалпоғистон Республикасида 183 288 нафарни, Навоий вилоятида 113 858 нафарни, Жиззах вилоятида 111 047 нафарни ва Сирдарё вилоятида 85 866 нафарни ташкил қилди.
Пенсия жамғармаси