Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2021 йилга мўлжалланган Мурожаатномаси тақдим этилмоқда.
Давлатимиз раҳбари тадбиркорларни қўллаб-қувватлашни кучайтирилиши ҳақида тўхталиб ўтди.
Хусусий мулк дахлсизлигини таъминлашга қаратилган чоралар кўрилади. Тадбиркорларнинг ер-мулк солиғини тўлаш муддати яна бир йилга узайтирилади.
Тадбиркорларни молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида 6 триллион сўм кредит ажаратилади.
Қишлоқларда тадбиркорликни ривожлантириш учун юз миллион сўм ажратилади.
Тадбирларни комплекс ҳимоя қилишга қаратилган “Тадбиркорлик кодекси” ишлаб чиқилади.