Пойтахтимиздаги Халқаро конгресс марказида Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси давом этмоқда.

Марказий банк молия бозорида рақобатни ошириш мақсадида 1 февралга қадар банк бўлмаган кредит ташкилотлари тўғрисидаги қонун лойиҳасини киритади. Ислом молиявий хизматларни жорий этиш учун Ислом тараққиёт банки ва халқаро молия ташкилотлари экспертлари жалб қилинади. Миллий валютадаги халқаро облигациялар улуши ҳозирги 25 фоиздан камида 40 фоизгача оширилади.

Ўзбекистоннинг давлат ташқи қарзи Жаҳон банки ва Халқаро валюта жамғармаси мезонларига кўра, хавфсиз ҳисобланади. 1 миллиард сўмгача давлат харидлари доирасида аванс ҳозирги 30 фоизгача оширилиб, тадбиркорлар учун қўшимча 1,5 триллион сўмгача айланма маблағлар яратилади.

Оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида келгуси йилда 6 триллион сўм имтиёзли кредитлар ажратилади. Қишлоқларда тадбиркорликни ривожлантириш дастурини кенгайтириш учун 100 миллион доллар йўналтирилади.