Таниқли ва тажрибали ҳуқуқшунос Парахат Айтниязов Қорақалпоғистон Республикаси Конституциявий назорат қўмитасининг раиси этиб сайланди.
Бу ҳақда Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати хабар қилди.
1950 йилда Нукус шаҳрида туғилган П.Айтниязов меҳнат фаолиятини Амударё тумани “Бердақ” хўжалигида оддий ишчиликдан бошлаган. Олий таҳсилдан сўнг Нукус шаҳар судида стажёр, судья, Қўнғирот тумани суди раиси, Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазири ўринбосари, собиқ Иттифоқ адлия вазирлигида катта маслаҳатчи вазифаларида ишлади.
Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқори Кенгесида қўмита раиси, Қорақалпоғистон Олий суди раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди катта консультанти вазифаларида ҳам самарали фаолият кўрсатган.
Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган юрист, “Дўстлик” ордени соҳиби.
Тайинловга қадар Парахат Айтниязов Ўзбекистон Судьялари ассоциацияси раисининг ўринбосари – Судьялар олий кенгаши аъзоси (жамоатчилик асосида) сифатида ишлаб келаётган эди.
ЎзА