Беларусь элчиси билан учрашув

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Илҳом Неъматов Беларусь Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Леонид Маринич билан видеоконференцалоқа шаклида учрашув ўтказди.
Мулоқот чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги Ўзбекистон – Беларусь ҳамкорлигиг истиқболи юзасидан фикр алмашилди.
Бўлажак қўшма тадбирлар жадвали, жумладан Икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги мажлисини ҳамда ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги маслаҳатлашув ўтказиш масаласини кўриб чиқилди.
Томонлар халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасидаги икки ва кўп томонлама ҳамкорлик масалаларини ҳам муҳокама қилишди.
Ташқи ишлар вазирлиги
матбуот хизмати

 

ЎзА