Қорақалпоғистонда хорижга экспорт қилинаётган энг харидоргир фойдали қазилма бу – Тебинбулоқ конидан олинаётган вермикулитдир. Айнан шу маҳсулот Қораўзак туманининг экспортида қарийб 99 фоизини эгаллайди.
Бугунги кунда туманда экспортёр корхоналар томонидан вермикулит маҳсулоти Россия, Туркия, Украина ва Белоруссия давлатларига экспортга йўналтирилиб келинмоқда.
Вермикулит турли соҳаларда – қурилиш, қишлоқ хўжалиги, чорвачиликда ва бошқа соҳаларда ҳар хил мақсадларда ишлатилади. Асосан, иссиқликни ва товушни изоляцияловчи ҳамда намликни сақловчи материал сифатида машҳурдир. Ўзбекистонда минерал хом ашёнинг ушбу янги тури аста-секин деярли барча саноат тармоқларида аста-секин жорий этилиб, миллий иқтисодиёт ривожида муҳим ўрин эгалламоқда.
Вермикулитнинг йирик конлари дунёнинг саноқли жойларидагина, жумладан АҚШда, Австралияда, Россияда (Урал, Саха-Якутияда), Қозоғистонда мавжуд. Ўзбекистонда Қораўзак тумани ҳудудидаги Тебинбулоқ конидан олинади.
Тебинбулоқ вермикулит кони – Қорақалпоғистон Республикасининг Султон Увайс тоғларида жойлашган. Кон 1937 йилда қайд этилган. Тебинбулоқ вермикулит кони қуйи карбон даврига мансуб. Унинг заҳиралари 1 млн тоннадан зиёд, деб баҳоланган.
Вермикулитнинг афзалликлари қандай?
Қораўзак тумани ҳокимининг ўринбосари – Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи Анвар Баймуратов вермикулитни энг истиқболли маҳсулот деб ҳисоблайди.
Вермикулит – гидрослюда гуруҳидаги минерал. 4000 градусда қиздирганда куйиб, кўпчийди, ҳажми 10-25 марта ошиб чувалчанг шаклини олади. Вермикулит сўзининг ўзи ҳам лотинчадан олинган бўлиб, чувалчанг маъносини билдиради. Куйдирилгандан кейин вермикулит кўпчиб, сув юзасида сузадиган бўлади.
Кўпчиган вермикулит иссиқ ва совуқни ўтказмайдиган изолятор сифатида қурилишда (бетонга аралашма), қишлоқ хўжалигида эса тупроқ намлигини сақловчи сифатида ишлатилади. Унинг таркибида марганец, темир, алюминий, кремний оксиди, кислород ва водород бор.
Экологияда — оқар сувларни нефть ва ёғлардан тозалашда самарали фойдаланилмоқда.
Вермикулит – сочилувчан, оқувчан (тартибсиз шаклдаги бўшлиқларни тўлдиришга имкон беради), говак, юмшоқ, енгил ва бардошли материал.
Вермикулит табиий минералдир. Иссиқлик билан ишлов бериш туфайли ноёб сорбциявий хусусиятларига эга бўлади. У нейтрал реакцияга эга, тупроқни кислоталашини олдини олади. Тупроқнинг сув ва ҳаво мувозанатини оптималлаштиради, қуруқ даврда сувни яхши сақлайди ва илдиз тизимининг ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади.
У озуқавий моддаларни (калий, магний, калций) тўплайди ва аста-секин ўсимликларга беради. Ушбу минерал микроорганизмлар таъсирида парчаланишга ва чиришга мойил эмас, ҳашаротлар ва кемирувчилар учун қулай муҳит эмас, ишқорлар ва кислоталарнинг таъсирига нейтрал, энг муҳими, оғир металларни ўз ичига олмайдиган экологик тоза ва стерил материалдир.
Кўпчиган вермикулит маҳсулотларининг асосий истеъмолчилари иссиқлик марказлари, шиша, чинни, цемент, лак-бўёқ заводлари, қишлоқ хўжалиги корхоналари ва қурилиш ташкилотлари ҳисобланади.
Унинг қўлланилиши қурилиш, озиқ-овқат ва кимё саноати, қишлоқ хўжалиги, нефт-газ саноати ва атом энергиясидан машинасозлик, автомобилсозлик, кемасозлик ва кончилик соҳасигача.
Энергия манбаларини тежаш мақсадида саноатда, бино ва иншоотлар қуришли вермикулитдан фойдаланилади. Унинг учун пойдеворларга, полларга, деворларга, томларига иссиқликни изолацияловчи вермикулит ишлатилади.
Фермерлар аста-секин вермикулитни истеъмол қилишдан фойда олишмоқда, бу қишлоқ хўжалигида фойдаланиш меҳнат сарфини, сув сарфини, ўғитлар миқдорини, субстратни шўрланишини, шамоллатиш жараёнларининг нархини пасайишига ва илдиз чиришига олиб келишига имкон беради. Ҳозирда юртимизда кўплаб қурилаётган гидропоник иссиқхоналарда ўсимликлар айнан кўпчиган вермикулитга ўтқазилади.
Шу билан бирга, ўғитларнинг ҳосилдорлиги ва хавфсизлиги ошмоқда. Селекционерлар уни заҳарланишни олдини олиш учун ҳайвонлар ва қушларнинг овқатланишида, шунингдек уй ҳайвонлари учун чойшаб сифатида ишлатадилар.
Вермикулитни ишлаб чиқариш жараёни жуда оддий: руда қазиб олинади, заводга ташланади, концентратларга айлантирилади ва пакетларга жойлаштирилади.
Қораўзак туманида вермикулит саноатидан ташқари йирик цемент ишлаб чиқариш корхоналари ҳам фаолият юритиб келмоқда.
Тумандаги “Титан цемент“ корхонасида йиллик қувватлилиги 200 минг тоннага яқин цемент ишлаб чиқарилади. Корхонага жами 330 млрд 850 млн сўм миқдорида инвестициялар киритилиб, 290 янги иш ўринлари яратилган.
Яна бир йирик “Қарақалпақ цемент“ корхонасида йиллик қувватлилиги 200 минг тоннаги яқин цемент ишлаб чиқаришни кенгайтириш мақсадида жами 75 млрд 938 млн сўм микдорида инвестициялар киритилди ва 200та янги иш ўринлари яратилди.
Қораўзак туманида яни бир йирик лойиҳа – Тебинбулоқ кони негизида тоғ-металлургия комплексини қуришдир.
Мазкур мажмуа ишга тушгандан кейин йилига 900 минг тонна арматура, 225 минг тонна сим, 375 минг тонна уголок, швеллер, 22 минг тонна ваннадий шлаги ва бошқа металл материаллар ишлаб чиқарилади. Маҳсулотларнинг 35 фоизини экспорт қилиш режалаштирилган.
Е.Қаноатов, М.Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА