Тошкент ҳалқа метро линиясининг биринчи босқичи бўлган «Дўстлик – Қўйлиқ» метро линияси қуриб битказилди. Бу ҳақида Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди. Хабарда қайд этилишича, метронинг ушбу участкасида 7 та бекат барпо этилган. Янги йўналишнинг узунлиги 11 километр.
Ушбу йўналишда поездларнинг ўртача юриш тезлиги соатига 60 километрни ташкил этади. Ҳаракатланиш оралиқ вақти 4 дақиқадан иборат.
Бекатлар 5 та вагон тўхташи учун мўлжалланган. Ҳар бир бекат миллий меъморчилик услубига хос тарзда қурилди, улар кўриниши ва безатилиши жиҳатидан бир-бирини такрорламайди.
Метро линияларининг эстакада йўналишида ҳаракатланадиган замонавий ва юқори сифатли, йўловчилар учун барча қулайликларга эга вагонлар келтирилган.
ЎзА