11 ноябрь куни Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида «Қувноқлар ва зукколар» танловининг факультетлараро босқичи бўлиб ўтди.
Унда институтнинг 8 факультетидан қуйидаги жамоалар иштирок этди:
Тарих-география факультети «Уа-ҳа-ҳа» жамоаси;
Филология факультети «Чапалоқ» жамоаси;
Кимё-биология факультети «Табиий органавтлар» жамоаси;
Математика-информатика факультети «Мат-инфо» жамоаси;
Педагогика факультети «Дембермес» жамоаси;
Мактабгача ва бошланғич таълим «Бошланғич юлдузлари» жамоаси;
Физика-меҳнат факультети «Energy» жамоаси;
Чет тиллари факультети «Лидер» жамоаси.
Танлов «Бўлар бола беш ёшидан…» мавзусидаги саломнома, «Эшитишимизча…» мавзусидаги биатлон, «Талабалик – олтин давр» мавзусидаги талабалар театр-экспериментал миниатюраси ва «Қўшиқ қилиб айтсам…» мавзусидаги мусиқий шартлардан иборат бўлди.
Талабалар танлов шартлари асосида ўз қобилиятларини, зукколиги ва сахна маданиятини намоён эта олди.
Танлов шартлари бўйича талабаларнинг чиқишлари 5 ва 6 баллик тизимда баҳолаб борилди. Уларни баҳолаш учун маданият соҳаси ходимлари ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Нукус шаҳар Кенгашларидан мутахассислар таклиф этилди.
Танлов якунига кўра, математика-информатика факультети «Мат-инфо» жамоаси 1-ўрин, чет тиллари факультети «Лидер» жамоаси 2-ўрин, кимё-биология факультети «Табиий органавтлар» жамоаси ва тарих-география факультети «Уа-ҳа-ҳа» жамоаси 3-ўрин ғолиби бўлди.
Ғолиблар ташкилотчилар ва ҳамкор ташкилотлар томонидан тайёрланган диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Ислам Матеков,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси.