Ҳуқуқбузарликни олдини олишда Япония билан тажриба алмашилди

Бош прокуратура Академиясида Япония Адлия вазирлиги ва Нагоя университети вакилларидан иборат делегация ташрифи доирасида «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси: Ўзбекистон ва Япония тажрибаси» мавзусида халқаро семинар бўлиб ўтди.
Бош прокуратура ахборот хизматининг маълумотларига кўра, семинар давомида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва профилактика қилиш соҳасида Япония тажрибаси ўрганилди. Хусусан, йўл-транспорт ҳодисалари, ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этиш, шунингдек, Японияда жазо тайинлаш ва жазодан озод қилиш масалаларига тўхталиб ўтилди.
Шунингдек, семинарда Ўзбекистон Республикасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ва бу борадаги Ўзбекистон тажрибаси ёритилди.​​

 

ЎзА