Жорий йилнинг 27 сентябрь-2 октябрь кунлари Татаристон Республикасида Ўзбекистон маданияти кунлари ўтказилади.
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги маълумотига кўра, Татаристоннинг Муса Жалил номидаги опера ва балет театрида Ўзбекистон делегациясининг 35 нафардан зиёд маданият ва санъат вакиллари томонидан катта концерт намойиш этилади.
Маданият кунлари доирасида бадиий ва фото кўргазма ҳам ташкил этилади. Унда юртимиз мусаввирлари, фоторассомларининг Ўзбекистондаги тараққиёт одимлари, бетакрор анъана ва қадриятларимиз, гўзал табиат манзаралари акс этган ижодий ишлари томошабинлар эътиборига ҳавола этилади.
Ўзбекистон маданияти кунлари доирасида бир қатор маданий-маърифий тадбирлар, учрашувлар, ижодий мулоқотлар ҳам ўтказилиши режалаштирилган.