Бирлашган Араб Амирликлари “WAM” ахборот агентлиги «Tadweer Ўзбекистон билан шартнома имзолади” сарлавҳали мақола эълон қилди.
Мақолада “Tadweer Group” компанияси кўмагида Бухоро ва Навоий вилоятларида инновацион завод қурилиши бўйича келишув имзолангани, корхоналарда кунига 1 500 тонна чиқинди қайта ишланиши, йилига 363 миллион киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқариш қуввати яратилиши таъкидланган.
Шартномани имзолаш маросими Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва бошқа юқори лавозимли амалдорлар ҳамда “Tadweer Group” бошқарувчи директори Али Ал-Зоҳирий бошчилигидаги делегация иштирокида бўлиб ўтгани қайд этилган.
– Биз чиқинди муаммо эмас, балки барқарор ривожланишга ёрдам берадиган қимматли манбалигига ишонамиз, – деди Али Ал-Зоҳирий. – Бу умумий ишимиз асоси, гуруҳимиз пойдеворидир.
Муҳаррама Пирматова, ЎзА