Черногориянинг Будва шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасида ўтказилаётган жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоасининг 10 нафар боксчиси финал йўлланмасини қўлга киритди.

Жаҳон чемпионатининг ярим финал баҳсларида  Сайфиддин Собиров, Самандар Олимов, Абдулазиз Жўрақулов, Жафарбек Шахбозов, Акмалжон Исроилов, Ҳалимжон Маъмасолиев ва Шаҳзод Полвонов йигитлар орасида, Жасмин Тоҳирова, Рухшона Парпиева ҳамда Собирахон Шахобиддинова қизлар ўртасида финалга йўл олди.

Афсуски, ярим финалда мағлуб бўлган Собиржон Тастанов, Муҳаммад Азизбек Исмоилов ва Ойша Тоирова дунё биринчилигини бронза медали билан якунлайдиган бўлди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА