Нукус шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти давом этмоқда.
Импорт ўрнини босадиган ва экспортбоп маҳсулотларни кўпайтириш учун замонавий технологиялар зарур. Бундай асбоб-ускуналарга буюртма бериб, олиб келишга кўп вақт кетади.
Лекин, шартнома муддатидан қатъи назар сотиб олинган ускуна 180 кунда етиб келмаса, муддати ўтган дебитор қарздорлик юзага келади.
Тадбиркорлар ускуна келмагунча бошқа импорт шартномаларига тўловни амалга ошира олмайди, олдиндан тўловсиз экспорт қилиши мумкин эмас, давлат томонидан белгиланган имтиёз ва субсидиялардан фойдаланиши чекланган.
Шу муносабат билан эндиликда четдан ускуна ва бутловчи қисм олиб келишда шартнома муддати бузилмаса, муддати ўтган қарздорлик бўлмаслиги белгиланди.
Шунингдек, кўп тадбиркорлар экспорт бўйича ҚҚСни қайтаришда ортиқча тўсиқ борлигини айтмоқда. Солиқ ва божхонани ахборот тизимлари бир-бирига уланган бўлса-да, экспортни тасдиқлайдиган ҳужжат талаб этилаяпти.
Бундан буён, божхона органининг экспортни тасдиқловчи электрон маълумоти ҚҚСни қайтариш учун асос бўлади, бошқа ортиқча ҳужжатлар талаб этилмайди.
ЎзА