“Қорақалпоқ сув таъминоти” акциядорлик жамияти Хўжайли туман бўлимида ишлаган фуқаро Ж.Икпалов жорий йилнинг 29 март куни асоссиз ишдан бўшатилган.

Адолатни тиклаш мақсадида у фуқаролик ишлари бўйича Нукус туманлараро судига ишга тиклаб беришни сўраб мурожаат қилади. Суд унинг даъвосини тўлиқ қаноатлантириб, ишга тиклаш ҳақида қарор қабул қилган.

Ушбу қарор бўйича 2024 йил 5 июнь куни чиқарилган ижрога асосан “Қорақалпоқ сув таъминоти” акциядорлик жамиятининг жорий йил 29 март кунги буйруғини бекор қилиш, даъвогар Ж.Икпаловни шу кундан бошлаб акциядорлик жамиятнинг Хўжайли туман бўлими назоратчиси лавозимига қайта тиклаш белгиланган. Шунга қарамасдан, жавобгар акциядорлик жамият томонидан ушбу суд қарори ижроси таъминланмаган.

Шундан сўнг фуқаро суд қарорига асосан чиқарилган ижрони таъминлаб беришни сўраб,  Мажбурий ижро бюроси Нукус шаҳар бўлимига мурожаат қилди.  Бўлим давлат ижрочиси томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида, фуқаро Ж.Икпалов жорий йилнинг 9 август куни акциядорлик жамияти директори буйруғига асосан ўзининг аввалги иш ўрнига қайта тикланди ва суд қарори ижроси амалда таъминланди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири.