Украинада минг километрдан ҳам узоққа уча оладиган дрон пайдо бўлди, деди мамлакат рақамли трансформация вазири Михаил Федоров “Welt” журналига берган интервьюсида.
– Шу вақтгача Украина Қуролли кучлари фойдаланаётган асосий дрон 700-1000 километрга учарди, – деди мулозим. – Энди янада узоқроққа ўзи етиб борадиган қурилма яратилди. Йил охиригача жанг майдонида сунъий идрокли дрон ҳам пайдо бўлади.
Бундан аввал Бош қўмондон Александр Сирский учувчисиз учар тизимни ривожлантириш ва операторлар тайёрлаш устувор вазифа эканини таъкидлаганди.